Америкалик кийим брендлари божлар туфайли нархларни оширмоқда

АҚШда божлар жорий қилинганидан сўнг, машҳур америкалик жинси ишлаб чиқарувчи Левиъс Осиё давлатларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархларини ўзгартирмоқда.
Мишель Гасс, компания бош директори, шундай дейди:
Нархлар ошиши фақат айрим маҳсулот гуруҳларига тааллуқли бўлади. Компания божларнинг таъсирини юмшатиш учун махсус ишчи гуруҳ тузган.
Леви Страусс баҳор-ёз мавсуми учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кўп қисмини аллақачон АҚШга олиб кирди.
1-чоракда савдо ҳажми 2%га камайиб, 1,53 миллиард долларни ташкил этди. Компания йил бўйича прогнозларини тасдиқлаганига қарамай, йил бошидан бери акцияларининг қиймати 22%га камайган.
