Андижон тўқимачилик саноати WRAP билан ҳамкорлик қилмоқда

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов WRAP (Worldwide Респонсибле Accredited Production) ташкилотининг вице-президенти Ҳонг Меи хоним билан учрашиб, тўқимачилик саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларини халқаро стандартларга мослаштириш ва маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш имкониятларини муҳокама қилди.
Ташриф давомида Ҳонг Меи хоним вилоятдаги бир қатор тўқимачилик корхоналарида бўлиб, уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, “Асака Текстиль” корхонасида WRAP сертификатига оид амалий семинар ташкил этилди, унда соҳадаги мутахассислар халқаро стандартлар ва талаблар ҳақида зарур маълумотларга эга бўлдилар.
WRAP (Worldwide Респонсибле Accredited Production) — бу 2000 йилда АҚШда ташкил этилган, мустақил, нотижорат ташкилот бўлиб, халқаро ишлаб чиқариш жараёнларида ижтимоий, этик ва экологик стандартларга риоя қилишни таъминлашга қаратилган. WRAP сертификати асосан тўқимачилик, кийим-кечак, пойабзал ва улар билан боғлиқ маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар учун мўлжалланган.
