Андижонда чарм-пойабзал маркази очилди — таълим, ишлаб чиқариш ва савдо бирлашган ягона майдон

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўзига хос саноат зонаси ишга тушди. Бу ерда биринчи бор учта муҳим йўналиш — таълим, ишлаб чиқариш ва савдо бирлаштирилди.
Жами 81 000 м² майдонда соҳа ривожи учун барча босқичлар қамраб олинган:
- 24 та қайта ишлаб чиқариш ва тикув цехлари;
- 300+ та тайёр маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри савдоси учун савдо нуқталари;
- Ёшлар касб ўрганиши ва амалий кўникмаларни жойида қўллаши учун дуал таълим марказлари.
Бу формат оддий саноат ҳудуди эмас — ўз ичида тўлиқ тузилган тармоқ экотизими. Ҳар бир босқич — станокдан то дўконгача — бир жойда жамланган.
200 дан ортиқ тадбиркор иш бошлади. Келгусида ҳудуд кенгайиши, инвестициялар ва экспорт ўсиши кутилмоқда.
