Андижонда минг ўринли “Милана Техтиле” корхонаси қурилиши бошланди

Андижон вилоятининг Андижон туманида саноат салоҳиятини ошириш, маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаш ҳамда миллий маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида янги “Милана Техтиле” тўқимачилик корхонасининг қурилишига тантанали тарзда старт берилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мутасаддилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу корхона нафақат ички бозор талабларини қондириш, балки экспорт имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади. Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади.
Мазкур лойиҳа нафақат туман, балки бутун вилоят иқтисодиётининг барқарор ривожланишига катта ҳисса қўшади.
