Ўзбекистон

AzukarMoreno “Алта Мода Италиана а Ташкент” да янги коллекциясини тақдим этмоқда

AzukarMoreno “Alta Moda Italiana a Tashkent” да янги коллекциясини тақдим этмоқда

Аввалроқ, 2025-йилнинг 9–12-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида халқаро “Алта Мода Италиана а Ташкент” лойиҳаси бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берган эдик. Мазкур тадбир доирасида, 11-октябрь куни, ўзбекистонлик дизайнер Камола Рустамова томонидан таъсис этилган AzukarMoreno бренди ўзининг “Шах ва Мат” деб номланган янги коллекциясини намойиш этмоқда.

Ушбу тўплам буюк саркарда Амир Темур шахсияти ва унинг шахматга бўлган қизиқишидан илҳомланиб яратилган. Коллекция ғоясига кўра, ҳар бир катта ютуқ ортида мағлубиятлар ва синовлар мавжуд бўлиб, айнан шу тажрибалар инсонни янада бақувват ва матонатли қилади.

Коллекция рамзи сифатида танланган шахматдаги от — эркинлик, ҳаракат ва ноодатий фикрлаш сингари қадриятларни ифода этади.

AzukarMoreno томонидан тақдим этилаётган ушбу тўплам Ўзбекистон мода саноатининг халқаро саҳнадаги нуфузини оширишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Батафсил ўқиш Бухорода янги тикувчилик корхонаси ишга тушди