Ўзбекистон

“Бабй Шоп Техтиле” маҳаллий бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда

“Baby Shop Textile” маҳаллий бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда

Фарғона вилоятининг Данғара туманида жойлашган “Бабй Шоп Техтиле” корхонаси бугунги кунда сифатли ва замонавий болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқариб, ички бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Корхона фаолияти билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Корхона раҳбари Иброҳимжон Ғуломов ўз бизнесини уй шароитида атиги битта оддий дастгоҳ билан бошлаган эди. Тиришқоқлик ва изчил меҳнат самарасида бу кичик ташаббус йилдан-йилга кенгайиб, бугунги кунда замонавий ишлаб чиқариш корхонасига айланди. Ҳозирда янги бинода фаолият юритаётган корхонада 150 турдаги болалар кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.

Маҳсулотларнинг сифати ва харидоргирлиги корхонанинг ички бозордаги мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Шу билан бирга, корхона янги иш ўринлари яратиб, маҳаллий ишлаб чиқариш ва ҳудуд иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон корхоналари Central Асиа HomeTextile кўргазмасида иштирок этмоқда