Ўзбекистон

Беттер Cotton сертификатини олишда пахта-тўқимачилик кластерларига ёрдам кўрсатилади

Better Cotton сертификатини олишда пахта-тўқимачилик кластерларига ёрдам кўрсатилади

Уз Даилй маълумотларига кўра, Ўзбекистон Ташқи савдо палатаси раисининг ўринбосари Д. Расулов ва Беттер Cotton халқаро ташкилотининг аъзолик ва таъминот занжири бўйича директори Ева Клейтон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар, қолган пахта-тўқимачилик кластерларига Беттер Cotton сертификатини олишда ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.

Беттер Cotton сертификацияси ўзбек пахтасига янги истиқболларни очиб беради, уни барқарорликка интилаётган халқаро брендлар учун янада жозибадор қилади. Экологик ва ижтимоий масъулиятли пахта қўшимча инвестициялар ва жавобгар ишлаб чиқариш тамойилларини қўллаб-қувватловчи ҳамкорларни жалб қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Ташқи савдо палатасининг Беттер Cotton билан ҳамкорлиги экологик тоза ва рақобатбардош пахтачиликка бўлган муҳим қадамдири. Давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ва илғор технологияларни жорий этиш органик пахтачиликни ривожлантиришга ва унинг глобал бозордаги қийматини оширишга ёрдам беради.

Батафсил ўқиш "Кегейли тех гроуп" корхонаси аёллар ва қизлар учун 140 дан ортиқ бўш иш ўринларини таклиф этмоқда