Ўзбекистон

“Бўстон кластер” янги ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлади

“Бўстон кластер” янги ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлади

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқала туманида жойлашган “Бўстон кластер” пахта етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга бўлиб, ҳозирда йилига 3 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳани йўлга қўймоқда. Мазкур ташаббус доирасида 300 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Ҳозирги кунда кластер таркибидаги “Бўстон Мега Текстиль” ва “Бўстон Оптимал Текстиль” корхоналари йилига 8 минг тонна ип, 10 миллион квадрат метр мато ҳамда 2,5 минг тонна сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Бундан ташқари, 74 та фермер хўжалиги билан ҳамкорликда 1 000 гектар майдонда Хитой технологияси асосида пахта етиштириш ишлари йўлга қўйилган.

Батафсил ўқиш ТАГ Ҳеуэр ва New Balance коллаборацияси