Ўзбекистон

Бухорода заргарлик ва зардўзлик санъати фестивали ўтказилди

Бухорода заргарлик ва зардўзлик санъати фестивали ўтказилди

Бухоро шаҳрида халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик меросини тарғиб этишга бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилди. Кўкалдош мадрасаси ҳудудида “Мода кундалиги” фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль давомида санъатшунос Бинафша Нодир муаллифлигидаги “Ўзбекистон заргарлик ва зардўзлик санъати” китоби тақдим этилди. Унда миллий санъатнинг тарихи ва анъаналари ёритилган. Шунингдек, соҳани ривожлантириш, ёш усталарни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган илмий-амалий конференция ҳам ўтказилди.
Шунингдек, фотокўргазмалар ва таниқли зардўз Бахшилло Жумаевнинг 70 йиллигига бағишланган “Заррин иплар мусиқаси” кўргазмаси намойиш этилди. Унда миллий либослар ва зардўзлик санъатининг ноёб намуналари тақдим этилди.

Тадбирларда 50 га яқин давлатдан 600 дан ортиқ меҳмон ва ҳунармандлар иштирок этди. Фестиваль якунида энг яхши заргар ва зардўзлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Батафсил ўқиш Туркманистонда мажбурий пахта терими кучаймоқда