Дубай Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари учун янги савдо майдонига айланмоқда

«Дунё» ААнинг маълум қилишича, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини БАА ва Яқин Шарқ бозорларига экспорт қилишни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон дипломатлари БААнинг йирик тўқимачилик уюшмаси — ТЕХМАС раиси Жагдиш Амарнани билан учрашиб, экспорт имкониятлари ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида Ўзбекистон компанияларига Дубаи Техтиле City ҳудудидан савдо майдонлари ажратиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, ТЕХМАС ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини тарғиб қилиш ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишини билдирди.
Томонлар Ўзбекистон корхоналарида БАА брендлари остида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар. Мазкур келишувлар Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Яқин Шарқдаги экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
