Э-commerce соҳасида тадбиркорлар учун солиқ ва экспорт имтиёзлари яратилди

Ўзбекистонда маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро бозорга чиқишини рағбатлантириш, электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш ҳамда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар жорий этилди.
1. Wildberries, Озон ва Амазон орқали Б2C шаклида экспорт амалга оширадиган тадбиркорлар учун 12% НДС қайтариш механизми жорий этилди.
Эндиликда, электрон тижорат платформалари орқали хорижий давлатларга маҳсулот экспорт қилаётган тадбиркорлар учун экспорт тартибида 12%ли қўшилган қиймат солиғини (НДС) қайтариб олиш имконияти яратилди. Бу тартиб тадбиркорларнинг экспортбоп фаолиятини кенгайтиришда муҳим омил ҳисобланади.
2. Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланма солиқ ставкаси 4%дан 1%га туширилди.
Мазкур имтиёз йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда фриланс фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар учун татбиқ этилади. Бу эса уларнинг расмий фаолият юритишини рағбатлантириш ва солиқ юкини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, электрон тижорат экотизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган муҳим қадамдип.
