Дунёда

Европада Аутолооп — тўқимачиликни қайта ишлаш бўйича инқилобий тизим тақдим этилди

Европада Autoloop — тўқимачиликни қайта ишлаш бўйича инқилобий тизим тақдим этилди

Легпром Review маълумотларига кўра, Германиянинг Фраунгофер институти олимлари синтетик тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш учун Аутолооп номли комплекс, тўлиқ автоматлаштирилган тизимни тақдим этдилар. Ушбу концепция Европа Иттифоқида ҳар йили ҳосил бўладиган 11 млн тонна тўқимачилик чиқиндиларига қарши курашда катта бурилиш ясашни мақсад қилган.

Асосий инновациялар:

- Зоритех — сунъий интеллект ва гиперспектрал тасвирга олиш орқали 15 турдаги толани саралаш (аниқлик 10 баравар ошади, харажатлар 50–70% га камаяди).

- ReSyn — ҳатто ифлосланган синтетик материалларни ҳам юқори даражада тозаланган хомашё блокларига парчалайди.

- Ioncell — целлюлоза толаларини қайта ишлаш натижасида маҳсулот чиқиши 95% га етади.

- IntegriTex & Техроад — хомашёни кузатиш ва меъёрий талаблар бажарилишини таъминлаш учун рақамли датчиклар ва булутли платформа.

«Бу — парадигманинг алмашинуви: чиқиндилардан ресурсларга ўтиш», — деди лойиҳа координатори Томас Фен.

Мақсад: 2050 йилга бориб тизим йилига 1,24 млн тонна чиқиндини қайта ишлашни таъминлаши ва Европа Иттифоқида 130 000 та янги иш ўрни яратиши мумкин.

Батафсил ўқиш Россия брендаридан қайси бири етакчилик қиляпти?