Ўзбекистон

Фарғонада 32 млрд сўмлик “Мебелчилар” саноат кластери барпо этилмоқда

Фарғонада 32 млрд сўмлик “Мебелчилар” саноат кластери барпо этилмоқда

Президент топшириғига биноан мамлакатимизда мебелчилик соҳасини ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини шакллантириш ва соҳада инновацион ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсадда Фарғона вилояти Фурқат туманининг Эшон маҳалласи ҳудудида илғор технологиялар ва замонавий дизайн талабларига жавоб берадиган “Мебелчилар” кичик саноат зонаси барпо этилмоқда.

Лойиҳа доирасида 2 гектарлик майдонда, умумий қиймати 32 миллиард сўм бўлган 20 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Натижада, 120 нафардан ортиқ маҳаллий фуқаролар доимий иш билан таъминланади.

Мазкур саноат кластерида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолият юритади. Бу эса, нафақат маҳсулот сифати ва дизайнни ошириш, балки ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш, иқтисодий фаолликни кучайтириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш учун муҳим омил ҳисобланади.

🔎 Қурилиш ишлари билан яқиндан танишган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, лойиҳаларни белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш, хорижий дизайнерлар ва малакали мутахассисларни жалб этиш, иш самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Батафсил ўқиш Қирғизистон — 2025-йилнинг И чорагида ЕОИИда саноат етакчиси