ФАРҒОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАР ЭНДИ МАЛАЙЗИЯДА

Фарғона маҳсулотлари энди Малайзияга экспорт қилиниши кутилмоқда. Фарғона тадбиркорлари ва Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Юлдашев бошчилигида, Малайзияга ташриф буюрди. Делегация тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги МАТМА, MATAC ва ФМФТА вакиллари билан учрашиб, маҳсулотларни Малайзия бозорига чиқариш имкониятларини муҳокама қилди.
Шунингдек, КК Супер Март билан дастлабки келишувга эришилиб, маҳсулотларни дўконларда сотиш режалаштирилмоқда. Ҳои Ёнг Фруитс ва Ал Ҳижраҳ Глобал компаниялари билан узум, қуруқ мева ва сабзавотларни экспорт қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Яқинда Куала-Лумпурда очилиши режалаштирилаётган “Фарғона савдо уйи” вилоят ишлаб чиқарувчилари учун Жанубий-Шарқий Осиё бозорига чиқишда муҳим платформа бўлиши кутилмоқда.
