Ўзбекистон

Фарғонада янги мебель ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Фарғонада янги мебель ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида янги мебель ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Ушбу корхона “Мебельчилар” кичик саноат зонасида тадбиркор Аҳроржон Низомов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда замонавий технологиялар асосида турли турдаги мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида ҳозирда 15 нафар ёш доимий иш ўринлари билан таъминланган. Корхонада замонавий чангни сўриш ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилган бўлиб, бу ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бирга ходимлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат муҳитини яратмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров корхона фаолияти билан танишиб, маҳсулот сифати ва дизайнини ижобий баҳолади. Шунингдек, маҳсулот турларини кенгайтириш, ички ва ташқи бозор талабларини ўрганиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича тавсиялар берди. Корхонанинг фаолияти ҳудудда саноатни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш “Ал Азиз Траде Импекс” ўз фаолиятини кенгайтирмоқда