Ўзбекистон

“Фатима Гроуп”: Ўзбекистонда тўқимачилик саноатига инвестиция киритмоқда

“Fatima Group”: Ўзбекистонда тўқимачилик саноатига инвестиция киритмоқда

“Дунё”АА хабарига кўра, Покистоннинг етакчи “Фатима Гроуп” компанияси Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон вакили Алишер Тўхтаев Покистоннинг Лаҳор шаҳрига ташрифи доирасида “Фатима Гроуп” компаниялар гуруҳи ижроия директори Али Мухтар билан музокаралар ўтказди. Унда компания Ўзбекистон бозорига киришдан олдин маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, кейинчалик эса ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, тўқимачилик, фармацевтика, тоғ-кон ва кимё саноати йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар келгусида музокараларни давом эттириб, аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар.

✨ Бундай ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб, янги инвестиция имкониятларига кенг йўл очади.

Батафсил ўқиш Бухорода Туркия билан мебельсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда