Ўзбекистон

Фошан кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди

Фошан кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди

Дунё АА хабар беришича, 2025 йил 23 июль куни Хитойнинг Фошан шаҳрида бўлиб ўтган “Фошан Фоод Индустрй–2025” кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кенг тақдим этилди. Гуанчжоудаги Бош консулхона ташаббуси билан ташкил этилган стендда мамлакатимизда етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда туризм соҳасига оид маълумотлар намойиш қилинди.

Кўргазмада Фошан шаҳри ва Гуандун провинцияси раҳбарлари, шунингдек, 400 дан зиёд Хитой компаниялари вакиллари қатнашди.

Тадбир доирасида “Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий имкониятлари” мавзусида бизнес-форум ҳам ўтказилди. Унда меҳмонлар учун мамлакатимиздаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ва имкониятлари ҳақида тақдимотлар қилинди. Кўргазма сўнггида мебелсозлик, чарм саноати, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчи Хитойлик компания вакилларининг август ойида Бухоро вилоятига бизнес-миссия ташрифи режалаштирилди.

Батафсил ўқиш Наманганда ипакчиликни саноатлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда