Ўзбекистон

Фуран Текстил корхонасида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик

Furan Tekstil корхонасида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик

Тўқимачилик ва тикув фабрикаларида ёнғин чиқиш эҳтимоли юқори бўлгани сабабли жиддий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимининг 1-сонли буйруғига асосан Тошкент вилоятининг Чиноз туманида фаолият юритувчи Фуран Текстил корхонасида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида фавқулодда ҳолат юзага келганда қандай ҳаракат қилиш, одамларни ҳимоя қилиш ва ҳамкорликда ишлаш усуллари амалда кўрсатилди.

Бу тадбир ходимларнинг билимларини ошириб, фавқулодда вазиятларда тез ва тўғри ҳаракат қилишга ёрдам беради. Бундай машғулотлар хавфсизликни таъминлаш ва ҳар қандай вазиятга тайёр бўлиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил ўқиш Бухорода заргарлик кластери иш бошлади