«Гарди»: Тикувчилик фабрикаси Тожикистон Президенти томонидан ишга туширилди

«Гарди» тикувчилик фабрикаси Тожикистон пойтахтида расмий равишда Президент Эмомали Раҳмон томонидан очилди.
Лойиҳа қиймати 45 миллион сомони (тахминан 4 миллион доллар) бўлиб, у эркаклар, аёллар ва болалар учун 45 номдаги 1,5-2 миллион дона кийим ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Ишлаб чиқариш линиясида 230 дан ортиқ махсус тикув машиналари ўрнатилган.
Ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифат назорати амалга оширилади, шунингдек, кийимнинг шакли, тури ва дизайнига алоҳида эътибор берилади. Ҳозирда ишлаб чиқаришда 210 киши ишламоқда, бу рақам фабриканинг тўлиқ қувватида 400 га етади.
Очилиш маросимида Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали ҳам иштирок этди.
