Германия компаниялари билан тўқимачиликдаги янги ҳамкорлик имкониятлари

Германиянинг махсус кийимлар, техник матолар ва ҳимоя воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 10 та етакчи компанияси вакиллари Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги тўқимачилик ва тикув корхоналари билан танишди.
Германия делегацияси ташрифи давомида “Саодат Саноат Сервис” ва “Иродат Техтиле” корхоналари иш жараёнлари билан танишиб, уларнинг фаолияти юқори баҳоланди.
Шу билан бирга, улар икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга катта қизиқиш билдиришди. Бу борада
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан учрашувда қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация Техтиле Эхпо Узбекистан 2025 кўргазмасида корхоналар ва меҳмонлар учун семинар ўтказди ва Б2Б учрашувларда иштирок этди.
Ташриф икки мамлакат ўртасидаги саноат алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
