Германияда ноёб тўқимачиликни қайта ишлаш маркази очилди

Немис ахборот агентлиги Welt маълумотига кўра, Германиянинг Рудольштадт шаҳрида DICE (Демонстратион анд Инноватион Center фор Техтиле Circular Economy) номли ноёб инновацион марказ очилди. Ушбу марказ “келажак тўқимачилиги” билан шуғулланади.
Марказнинг фаолияти қуйидагиларни ўрганишга қаратилган:
- Полиестер ва пахта материалларини қайта ишлаш.
- Мато учун альтернатив хомашё манбаларини излаш.
- Автомобиль, авиация, космос ва мудофаа соҳалари учун янги материаллар яратиш.
Лойиҳада ҳозирда 63 та ҳамкор иштирок этади, жумладан йирик компаниялар:
- Адидас (спорт кийимлари)
- Continental (автомобил саноати)
- Вауде (эко-кийимлар)
Марказ илм-фан ва бизнес соҳаларининг кесишмасида фаолият юритади. Унинг мақсади — фақат тадқиқотлар ўтказиш эмас, балки тўқимачилик саноатини айланма (circular) иқтисодиётга ўтказиш бўйича амалий ечимларни яратиш, бунда чиқиндилар ресурсга айлантирилади.
Инвестициялар:
* 7 млн евро — қурилиш харажатлари (ярими Европа Иттифоқи, ярими хусусий ҳамкорлар).
* +4,5 млн евро — илмий тадқиқотлар учун, Тюрингия ерлари ва Европа Иттифоқидан.
Ушбу лойиҳа юқори технологияли ва экологик тоза тўқимачиликни реал ҳаётга татбиқ этишда катта қадам ҳисобланади.
