ДунёдаЎзбекистон

Гесамтмасче Ўзбекистон тўқимачилик саноатида аёллар етакчилиги ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Gesamtmasche Ўзбекистон тўқимачилик саноатида аёллар етакчилиги ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

2025 йил 15–19 сентябрь кунлари Гесамтмасче кўмагида, ГУЗ Партнерс дастури доирасида Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатида фаолият юритаётган аёллар учун Германиянинг Альбштадт шаҳрига ўқув сафари ташкил этилди.

Мазкур таълим дастури Альбштадт-Зигмаринген университети базасида ўтказилмоқда ва у маҳаллий тикув-трикотаж соҳасидаги аёл тадбиркорлар ҳамда ТИТЛП (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти) профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган.

Дастур қуйидаги замонавий йўналишларни ўз ичига олади:

-меҳнатни ташкил этиш ва вақтни меъёрга солиш;
-замонавий тикиш технологиялари ва сифат назорати;
-тикув корхоналарида меҳнат муҳофазаси;
-материалларни бирлаштириш бўйича муқобил технологиялар;
-ишлаб чиқаришни оптималлаштириш учун МЕС тизимларидан фойдаланиш;
-3Д-моделлаштириш ва рақамли андоза тузиш воситалари;
-Леан Манагемент (тижоратни тежамкор бошқариш) тамойиллари.

Гесамтмасчеънинг бу борадаги ҳиссаси алоҳида аҳамиятга эга: ташкилот нафақат мувофиқлаштирувчи, балки Европа тажрибасини ўргатишда ишончли ҳамкор сифатида ҳам иштирок этмоқда. Мазкур ташаббус туфайли иштирокчилар ноёб билим ва амалий воситаларга эга бўлмоқдалар, бу эса Ўзбекистон тўқимачилик саноатини модернизация қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Эрон ипакчилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда