Глобал ўзгаришлар: Нега Тҳе Нортҳ Face дунё бренди Туркиядан кетяпти ва бу Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари учун нима маънога эга?

Европа брендлари учун узоқ вақт “олтин стандарт” бўлиб келган турк тўқимачилигида ҳозирда жиддий буюртма оқими пасаймоқда. “Тҳе Нортҳ Face” (ВФ Corporation) ўзининг асосий етказиб берувчиси Гелисим Текстил билан буюртмаларини 80% га қисқартириб, асосий ишлаб чиқаришни Вьетнам ва Бангладешга кўчираяпти.
Бу нафақат янгилик — бутун саноат учун сигналдир. Нега бу содир бўлмоқда ва Марказий Осиё қандай хулосалар чиқариши мумкин?
Брендлар кетиш сабаблари:
- Нарх фарқи кескинлашди: Туркияда бир дона товар 5-10 евро турса, Кенияда унинг нархи 2,8 долларга тушади. Бангладеш, Вьетнам ва Шри-Ланка билан рақобат қилиш қийинлашмоқда.
- Харажатлар ошиши ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Туркияда 3 йил ичида минимал ойлик 302% га ўсди, доллар курси эса фақат 132% га.
- Ички бозорда тўловлар узоқ муддатга, айрим ҳолларда 180 кунга чўзилаётгани ҳам ишлаб чиқарувчиларнинг нақд оқимини қисқартирмоқда.
Туркиядаги кризис — бу ҳам огоҳлантириш, ҳам имконият.
1. Огоҳлантириш: Бизнинг рақобатбардошлигимиз тўлиқ эмас. Меҳнат ҳақи ўсиши ишлаб чиқариш самарадорлиги ва валюта барқарорлиги билан қўллаб-қувватланмаса, ўзига хос тўсиқка айланади.
2. Имконият: Глобал брендлар алтернативалар изламоқда. Ўзбекистон ва Қирғизистон “арзон куч” сифатида эмас, балки барқарор, сифатли ва Европа ҳамда Осиё ўртасида логистикаси қулай шерик сифатида ўзини тақдим этиши мумкин.
Дунё тўқимачилик саноати кўз олдимизда ўзгармоқда. Савол шуки, биз буюртмаларни йўқотувчи навбатдагилар бўламизми ёки дунёга янги, барқарор ишлаб чиқариш моделини таклиф қила оламизми?
