Глобал Техтиле ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда: Фарғона кластерида тайёр тикиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бошланди

Фарғона вилоятидаги етакчи вертикал интеграцияланган тўқимачилик кластер Глобал Техтиле янги лойиҳа — тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ишга туширганини эълон қилди.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тақдим этилган лойиҳа минтақавий раҳбарлик иштирокида амалга оширилди. Янги ишлаб чиқариш трикотаж маҳсулотларига қаратилган бўлиб, кластернинг халқаро бозордаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланади.
Кенгайишнинг асосий афзалликлари:
-Пахта далаcидан то тайёр маҳсулотгача бутун занжирнинг тўлиқ кузатилиши
-Жараёнларнинг синхронлашуви — ҳар бир босқичда сифат назорати (пахта қайта ишлаш, йигирув, тўқув, бўяш, тикув)
-Халқаро стандартларга, жумладан экологик талаблар ва сертификатларга мувофиқлик
-Экспортга йўналтирилганлик ва глобал брендлар билан шартномалар имзолаш нияти.
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:
-500 дан ортиқ иш ўрни яратилди (асосан аёллар учун)
-Режалаштирилган иш ўринлари сони — 3 500 дан зиёд
-Кунлик ишлаб чиқариш қуввати — 120 000 дона маҳсулотгача
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш Ўзбекистонга тўлиқ вертикал интеграцияга эга бўлган жаҳон тўқимачилик бозорининг асосий ўйинчиларидан бири сифатида мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
