“Глобал Техтиле” ва АҚШ: барқарор пахта-тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистондаги йирик агрокластерлардан бири ҳисобланган “Глобал Техтиле” пахта-тўқимачилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида АҚШ билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Шу муносабат билан компанияда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (УСДА) ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида барқарор ишлаб чиқариш амалиётларини ривожлантириш, таъминот занжири шаффофлигини ошириш, халқаро стандартларга мослашиш ҳамда хорижий бозорларга чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва Америка ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур учрашув пахта-тўқимачилик соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.
