Ўзбекистон

“Гранд Текстил Сервис” 400 та янги иш ўрни яратмоқда

“Grand Tekstil Servis” 400 та янги иш ўрни яратмoқда

Наманган вилояти Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Гранд Текстил Сервис” корхонаси ўз фаолиятини кенгайтириб, 400 та янги иш ўрни яратмоқда. Ҳозирда корхонада 300 дан ортиқ ходим доимий иш билан таъминланган.

Корхонада замонавий тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва улар Россия, Беларус ҳамда ички бозорга экспорт қилинади. 2025 йилда маҳсулот экспорти 6 миллион долларни ташкил этди.

Янги инвестиция лойиҳаси доирасида замонавий тикйв ускуналари ўрнатилди ва янги ишлаб чиқариш қувватлари тез орада ишга туширилади. Ушбу кенгайтма корхона фаолиятини ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ва аҳолига қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.

Тўқимачилик соҳасига қизиқадиганлар, бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

Батафсил ўқиш Ўзбекистон Марказий Осиёда Ҳиндистон бизнеси учун муҳим хабга айланмоқда