Ўзбекистон

Ханкенди фабрикаси: Иккала давлат ўртасидаги текстиль соҳасидаги ҳамкорлик

Ханкенди фабрикаси: Иккала давлат ўртасидаги текстиль соҳасидаги ҳамкорлик

Ханкендидаги тикувчилик фабрикаси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги текстиль соҳасидаги ҳамкорликнинг йирик лойиҳасига айланди. Унинг очилиши 2024-йил ноябрда СОР29 тадбири доирасида амалга оширилди.

Фабрика икки мамлакат президентларининг ташаббуси билан қурилган бўлиб, лойиҳа умумий қиймати 11 миллион манатни (тахминан 6,5 миллион доллар) ташкил этади. Дастлабки натижалар таъсирли – 50 минг спорт футболкаси тайёр бўлди, йил охирига бориб 924 минг дона маҳсулот чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилганда, йиллик қувват 3-5 миллион трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқариш бўлади. Фабрикада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турли мамлакатларга экспорт қилинади.

Ҳозирда 300 нафар ишчи ишлаб, келажакда уларнинг сони 800 га етиши кутилмоқда.

Ханкенди тикувчилик фабрикасининг очилиши – бу нафақат янги ишлаб чиқаришнинг бошланиши, балки Ўзбекистон ва Озарбайжон текстиль саноати учун катта имкониятлар, янги иш ўринлари ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшади.

Батафсил ўқиш Пахта савдосининг механизми такомиллаштирилди