Hermès афсонавий сумкалар учун янги завод қурмоқда

Дунё бўйича мода саноатида савдо кўрсаткичлари пасайганига қарамасдан, Hermès бренди йилнинг дастлабки уч ойида савдоларни 10% га оширишга муваффақ бўлди. Бу Médor ва Моусқуэтон номли янги моделларнинг муваффақияти билан боғлиқ.
Дунёнинг энг машҳур брендларидан бири бўлган Hermès бу борада Франциянинг шимолий қисмида, Атлантика соҳилида жойлашган Коломбель шаҳрида янги чарм буюмлар устахонасини очишга қарор қилди.
Янги ишлаб чиқариш объектида Келлй ва Constance каби афсонавий сумкалар, шунингдек бошқа чарм буюмлар тайёрланади. Завод 2028-йилда ишга туширилади ва 260 нафар ҳунармандни иш билан таъминлайди. Бу Hermès брендининг Франциядаги 27-чи ишлаб чиқариш корхонаси бўлади.
