Ўзбекистон

Хивада миллий маҳсулотлар кўргазмасида қарийб $200 млнлик келишувларга эришилди

Хивада миллий маҳсулотлар кўргазмасида қарийб $200 млнлик келишувларга эришилди

Жорий йилнинг 29–30 сентябрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ИВ Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форуми доирасида “Маде ин Узбекистан” ва “Маде ин Беларус” миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада икки мамлакатнинг тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, машинасозлик ва ИТ соҳаларидаги маҳсулотлари, инновацион ечимлари ҳамда тадбиркорлик лойиҳалари намойиш этилди. Унда Ўзбекистон ва Беларусдан 100 дан ортиқ корхона иштирок этди.

Тадбир доирасида 40 дан ортиқ шартнома имзоланиб, қарийб $200 млнлик келишувларга эришилди.

Мазкур кўргазма икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

Батафсил ўқиш CAITME ва TextileExpo Узбекистан — Интернатионал Техтиле Форум Тажикистан 2026 форумида