Хонанда Шаҳзодадан нафисликка бағишланган янги бренд

Ўзбекистон аёлларининг энг севимли қўшиқчиларидан бири Шаҳзода ўз ижодида туб бурилиш ясаб, “10787 бй Шаҳзода” номли янги аёллар кийим брендини тақдим этди. Санъаткор брендни ўз ижодининг бир қисми сифатида кўриб, унда кўп ойлик изланиш, илҳом ва меҳнат мужассам эканини таъкидлади.
Коллекцияда ҳозирча классик услубдаги кўйлак, шим, костюм, юбка ва нимчалар мавжуд. Шаҳзоданинг айтишича, бренд аёлларга ўзини бетакрор ва нафис ҳис қилиш имконини беришга қаратилган.
Бренд дўконининг қаерда жойлашиши эса ҳозирча маълум эмас.
