Ўзбекистон

Хоразм пахта режасини ортиғи билан бажарди

Хоразм  пахта режасини ортиғи билан бажарди

Хоразм вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, вилоятда 2025 йилги мавсумда пахта етиштириш бўйича белгиланган режадан ортиқ ҳосил олинди.

Жорий йилда 70 минг гектар майдонга пахта экилиб, 304,5 минг тонна ҳосил режалаштирилган эди. Ҳозирга келиб эса 308,5 минг тонна пахта йиғилиб, режа 101,3% га бажарилди.

Пахта теримига 128 та техника ва 120 минг кўнгилли жалб этилган. Юқори натижаларга замонавий агротехнологиялар, илмий ёндашув ва ҳосилдор ғўза навлари орқали эришилган.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон Ҳоҳенстеин компанияси билан тўқимачилик сифати бўйича ҳамкорлик қилмоқда