Илҳом ва интизомга ундовчи пойабзал

Машҳур дизайнер ва ҳайкалтарош Том Сачс яна бир бор мода ва санъат оламни бирлаштирди. 2017-йилдан бери илк бор янгиланган Марс Ярд 3.0 модели тақдим этилди. НАСА муҳандисларидан илҳомланган ушбу пойабзал нафақат ҳайкалтарошлик спорти, балки замонавий инсоннинг кундалик фаолияти учун ҳам мукаммал танловдир.
Марс Ярд 3.0 тўлиқ янгилланган: табиий каучук теглик, React ёстиқчаси, углерод таянчи, ТПУ қисмлар ва янги боғич тизими максимал қулайлик ва бардошлиликни таъминлайди.
Аммо бу моделни оддий дўкондан сотиб олиш мумкин эмас. Фойдаланувчилар Том Сачс яратган И.С.Р.У. (Ин-Ситу Resource Утилизатион) иловасида рўйхатдан ўтиб, интизом ва ўзини ривожлантиришга қаратилган ҳафталик топшириқларда қатнашиши лозим. Рейтингда юқори ўринларни эгаллаганлар 5-сентабрдан расмий сайтидан Марс Ярд 3.0’ни харид қилиш ҳуқуқини қўлга кирадилар.
Сачс ушбу пойабзални оддий кийим эмас, балки “кўчаларда юрадиган санъат асари” деб таърифлайди:
“Марс Ярдълар ҳар доим топиш қийин бўлган. Бу сафард ҳам шундай. Лекин топшириқлар сизнинг ҳаётингизни ўзгартириши мумкин — ҳатто кроссовка сизга насиб этмаса ҳам.”
Лойиҳага бағишланган ҳужжатли фильм — “Марс Ярд тарихи ҳақида қисқача ҳикоя” — NikeCraft брендининг 20 йиллик қадриятлари ва ривожланишини кўрсатади.
Марс Ярд 3.0 — бу технология, ижод ва шахсий ўсишга чақириқ. Ҳар бир жуфти — илҳом манбаи
