Иордания Қироли Ўзбекистонда саноат кўргазмаси билан танишди

Дунё ААнинг хабар беришича, 26 август куни Иордания қироли Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган экспортга йўналтирилган маҳсулотлар саноат кўргазмаси билан танишди.
Мазкур кўргазмада тўқимачилик, заргарлик, кончилик, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби йўналишлардаги маҳсулотлар ҳамда илғор технологиялар намойиш этилди.
Иордания Қироли Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти ва экспорт имкониятларини юқори баҳолади. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини чуқурлаштириш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.
