ДунёдаЎзбекистон

Женевада пахта-тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Женевада пахта-тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон халқаро ҳамкорлик орқали пахта-тўқимачилик саноатини барқарор ривожлантириш йўлида муҳим қадамларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш мақсадида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “Беттер Cotton” ва Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбарияти вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотларда барқарор пахта етиштириш, халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, “Беттер Cotton” дастурида иштирок этиш ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Халқаро ташкилотлар вакиллари ислоҳотларни юқори баҳолаб, ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек, жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда халқаро пахта ишлаб чиқарувчилари форумини ўтказиш режалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ва тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон терма жамоаси формалари рейтингнинг қуйи қисмидами?