Левиъс, Дисней ва Пихар ҳамкорлигида янги коллаборация

Американинг машҳур Левиъс бренди Дисней ва Пихар студиялари билан ҳамкорликда янги капсула коллекциясини тақдим этди. Ушбу коллекция “Ўйинчоқлар тарихи” анимацион фильмининг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, ковбой услубида яратилган. Коллекцияда Вуди, Джесси ва Булзай каби машҳур қаҳрамонларнинг образлари акс этган.
Ушбу коллабга Левиъс классик кийимларининг янгича безаклари киради. Жумладан, Вудининг этиклари нақши туширилган жакетлар, Булзай тасвири туширилган енглар, шунингдек, турли графикалар билан безатилган футболкалар, худилар, шляпалар, сумкалар ва банданалар киради.
Ҳар бир маҳсулотда фильмга оид рамзлар ва қизиқарли деталларга ўрин берилган бўлиб, ушбу коллекция Левиъс брендининг машҳур кинофильмлардан илҳомланган навбатдаги лойиҳаси сифатида тақдим этилмоқда.
