Ўзбекистон

Лонелй Планет журнали Фарғона водийсининг тарихий ва маданий бойликларини тан олди

"Лонелй Планет" — саёҳат қўлланмалари ва китобларини нашр этувчи нашриёт Фарғона водийсининг туристик имкониятлари ҳақида мақола эълон қилди.

Шимолий Тян-Шан ва жанубдаги Ҳисор-Олой тоғлари орасида жойлашган Фарғона водийси Ўзбекистоннинг маданияти ва қишлоқ хўжалигининг "юраги" деб ҳисобланади.

Мақола муаллифининг сўзларига  кўра, минтақа унинг кўп асрлик ипак ишлаб чиқариш, сополчилик ва ҳунармандчилик анъаналари билан ҳайратда қолдирди. Шунингдек, у Марғилон, Риштон ва Андижон шаҳарларидаги бозорлар ва устахоналарга ташриф буюришни тавсия қилди.

Мақолада водийнинг ҳар бир муҳим шаҳри тасвирланиб, уларнинг ўзига хослиги ва қадимий тарихи таъкидланган.

Шунингдек, Фарғона водийси Ўзбекистоннинг саноат маркази деб ҳисобланиб, у ерда айниқса тўқимачилик ва тикувчилик соҳаси фаол ривожланмоқда.

Батафсил ўқиш Глориа Жеанс Ўзбекистондан чиқиб, Бангладешга эътибор қаратмоқда