Ўзбекистон

Малайзиядаги халқаро кўргазмада ўзбек ҳунармандчилиги юқори баҳоланди

Малайзиядаги халқаро кўргазмада ўзбек ҳунармандчилиги юқори баҳоланди

«Дунё» ААнинг маълум қилишича, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ХВИ Халқаро совғалар кўргазмасида Ўзбекистонлик ҳунармандлар муносиб иштирок этди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг миллий стенди ташкил қилиниб, унда халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Шунингдек, ўзбек усталари миллий ҳунармандчилик анъаналарига бағишланган маҳорат дарсларини ўтказди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон миллий стендини юқори баҳолаб, миллий ҳунармандчиликни халқаро майдонда тарғиб этишга қўшилаётган ҳиссани алоҳида эътироф этдилар.

Мазкур кўргазма Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва ҳунармандчилик анъаналарини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, янги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун муҳим майдон бўлди.

Батафсил ўқиш "Вобкент тола кластери" экспорт салоҳиятини оширмоқда