Малайзиядаги кўргазмада Ўзбекистоннинг енгил саноат ва ипак маҳсулотлари намойиш этилмоқда

2025-йил 7-март куни Малайзиянинг Селангор штатидаги "1 Утама" савдо марказида Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти ва "Маде ин Узбекистан" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси очилди.
Тадбир Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси, Селангор штати Администрацияси ва "Бандар Утама City Centre" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг енгил саноати - ипак ва тўқимачилик саноати махсулотлари алоҳида ўрин эгалламоқда. Шунингдек, Республикамиз туризми салоҳияти ва янги туризм дастурлари, ,"Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари иштирокида миллий ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазма-савдоси ўтказилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, қуруқ мевалар сотувга қўйилди.
Кўргазма-ярмарка 6 апрел санасига қадар давом этади.
