Месси ва Адидас коллаборацияси: Суперстар кроссовкаларнинг янги коллекцияси

Месси мухлислари, Адидас издошлари ва янги коллабларни севувчилар учун машҳур Суперстар моделининг янги версияси тақдим этилди. Ушбу модель Адидас бренди ва жаҳон футболи афсонаси Лионел Месси ўртасидаги давом этган ҳамкорлик доирасида яратилган.
1969-йилда баскетбол майдончасида юзага келган Суперстар модели мода, санъат ва спорт оламида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаган. Янги коллекция Лионел Мессининг бой спорт мероси ва ўзгача услубидан илҳомланиб, замонавий руҳда қайта талқин этилган.
Модель икки рангда тақдим этилган:
Мовий ва оқ — Мессининг ватани Аргентина миллий рангларига ишора;
Пушти ва қора — унинг ҳозирги клуби “Интер Майами” эстетикасини акс эттиради.
Кроссовкаларда Лионел Мессининг шахсий логотипи, олтин ҳарфлар билан ёзилган исми ва классик резина бурун (шелл тоэ) дизайни мавжуд бўлиб, моделга эксклюзивлик ва кўркамлик бахш этади.
Янги модел нафақат кундалик қулай поябзал, балки Мессининг спорт меросининг рамзи бўлиб, эстетикани, функциянолликни ва маданий аҳамиятни бирлаштиради.
Нархи: 110 АҚШ доллари
Қаердан харид қилиш мумкин: Адидас расмий сайти (модель кодлари: ЖҚ1256 ва ЖР1520)
