Мўғулистонда Ўзбекистон савдо уйи иш бошлади

2025 йил 24 июнь куни Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистоннинг илк савдо уйи ва маҳсулотлар шоуруми ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамда Мўғулистон ҳукумати вакиллари иштирок этди.
Айтиш жоизки, "Маде ин Узбекистан" бренди остидаги маҳсулотлар Мўғулистонда ҳам намойиш этилди. Улардан тўқимачилик, чарм-пойабзал, электр техника, мебелъ, фармацевтика, автомобилсозлик, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тақдим этилган.
Шу билан бирга, томонлар орасида В2В ва В2С самарали учрашувлар бўлиб ўтди.
