Москвадаги CPM саноатининг йирик кўргазмаси олдидан бизнес-нонушта ўтказилди

Collection Première Moscow (CPM) кўргазмаси олдидан ташкилотчилар дўстлар, ҳамкорлар, оммавий ахборот воситалари ва инфлюенсерлар иштирокида бизнес-нонушта уюштиришди. Тадбир доирасида CPM Excellence Партнер мукофотлари топширилди. Бешта номинация бўйича мода бозорида стратегик йўналиш ва келажакни шакллантираётган компания ва уюшмалар эътироф этилди.
44-мавсум CPM кўргазмаси 2025 йил 2–5 сентябрь кунлари “Крокус Экспо” халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. У Россия ва Марказий Осиёдаги энг йирик мода саноати кўргазмаси ҳисобланади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, унда 20 000 дан ортиқ мутахассислар – ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар ва чакана савдо вакиллари иштирок этади.
Кўргазмада Россия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Беларусь, Қирғизистон, Италия ва бошқа мамлакатлардан брендлар ўз стендлари билан қатнашадилар. Подиумда 2026 йилнинг баҳор-куз мавсуми коллекциялари намойиш этилади. Шу жумладан, Фашион Сфера платформаси кўмагида француз ички кийим бренди Валегеънинг Россиядаги премьераси бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида қуйидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилган:
-дреамс бй CPM – ички кийимлар, сузиш кийимлари, фитнес, уй ва ухлаш учун мўлжалланган 70 дан ортиқ коллекциялар;
-CPM шоп & ретаил солутионс – савдо соҳаси учун ечимлар: қўллаш, логистика, дўкон дизайни ва рақамли хизматлар;
-Руссиан Фашион Ретаил Форум (РФРФ) – 50 дан зиёд бизнес сессиялар ва воркшоплар, 200 та мутахассис ва 1500 тингловчи иштирокида.
Марказий Осиё учун CPM муҳим платформа бўлиб қолмоқда — бу ерда минтақадаги ишлаб чиқарувчилар ва байерлар учрашиб, трендлар, янги технологиялар ва экспорт имкониятларини муҳокама қиладилар.
