Ўзбекистон

Наманган–Ўш ҳамкорлиги: қўшма лойиҳалар сари муҳим қадам

Наманган–Ўш ҳамкорлиги: қўшма лойиҳалар сари муҳим қадам

Наманган вилояти халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда. Шу мақсадда вилоятга Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасидаги Ўш шаҳри Бош консули Зафарбек Аҳмедов бошчилигидаги 30 нафар тадбиркордан иборат делегация ташриф буюрди.

Ташриф доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Оқибжон Инамов иштирокида учрашув ўтказилиб, икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация «АРТ СОФТ ТЕХ» ва «ФАЗМАН ТЕХТИЛЕ» корхоналарида бўлиб, замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, экспорт салоҳияти ҳамда инвестиция имкониятлари билан яқиндан танишди.

Мазкур ташриф Наманган вилояти ва Ўш шаҳри ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Батафсил ўқиш · Янгиликлар Барқарор пахта сари янги қадам: Ўзбекистон пахта ташаббуси билан стандартларни мустаҳкамламоқда