Ўзбекистон

Наманганда пахтачиликда сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда

Наманганда пахтачиликда сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда

Наманганда қишлоқ хўжалигини замонавий ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш ишлари изчил давом этмоқда. Шу доирада, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитойнинг “Тианье Plastic” компанияси директори Ли Го Дун билан учрашди.

Учрашувда Шинжон тажрибаси асосида сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, пахта майдонлари учун юқори сифатли уруғлик чигитларини етказиб бериш, шунингдек келгуси мавсум ҳосилдорлигини ошириш ва самарадорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар сув тежовчи тизимлар нафақат пахтачиликда, балки ғалла ва такрорий экинларда ҳам самара бериши, шу билан қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлаши мумкинлигини таъкидладилар.

Музокаралар якунида икки давлат компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажрибали мутахассисларни жалб қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатига эътиборни ошириш бўйича келишувга эришилди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва WRAP: тўқимачилик саноатида янги босқичдаги ҳамкорлик