Ўзбекистон

Онлайн маркетплейсларда контрафакт маҳсулотлар аниқланди

Онлайн маркетплейсларда контрафакт маҳсулотлар аниқланди

“Узум Маркет”, “Олча” ва “Глотр” маркетплейсларида ўтказилган мониторингда контрафакт маҳсулотлар савдоси аниқлангани маълум қилинди.

Натижаларга кўра, Узум Маркетъда 220 га яқин, Глотр ва Олчаъда эса 50 га яқин контрафакт маҳсулотлар савдога қўйилган. Асосан кийим-кечак, косметика ва маиший техника воситаларида — “Пума”, “Lacoste”, “Адидас”, “Чанел”, “Eclat”, “Gucci”, “Самсунг”, “Босч” каби машҳур брендлар номидан фойдаланилган.

Узум Маркетъда аниқланган айрим маҳсулотлар савдодан олиб ташланди. Қолган ҳолатлар бўйича ҳуқуқ эгаларига маълумотлар юборилиб, тегишли чоралар кўрилиши режалаштирилган.

Батафсил ўқиш Жанубий Кореяда Ўзбекстон чарм хом ашёсига талаби ортмоқда