Ўзбек чарм саноатида Россия бозорига кириш бўйича ташаббуслари

"Фашион Стйле Руссиа" кўргазмаси Ўзбекистон чарм ишлаб чиқарувчилари учун самарали бўлди.
Кўргазма доирасида чарм саноати компаниялари кўплаб келишувларга эришди. Булардан, Россиянинг "Тавро" ва "Марко" компаниялари билан тайёр чарм маҳсулотларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борди.
Шу билан бирга, Иваново шаҳридаги "Швейтекс" компанияси билан қўлқоплар етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Унга кўра, дастлаб 1 миллион дона қўлқоп юборилади.
Шунигдек, Россия тўқимачилик ва енгил саноат уюшмаси билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзбек чарм маҳсулотларини бозорга киритиш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилди. "Реггер" компанияси "Сан Оне" фирмаси билан поябзал маҳсулотларини харид қилишни муҳокама қилди. Хоразмдаги "Даритал" МЧЖ "Дарий" компанияси билан тайёр поябзал маҳсулотларини Россияга етказиб бериш бўйича келишув имзолади.
