Ўзбекистон

Ўзбекистон чарм-поябзал салоҳияти АЙСАФ-2025’да тақдим этилмоқда

Ўзбекистон чарм-поябзал салоҳияти  AYSAF-2025’да тақдим этилмоқда

Ўзбек чарм ва поябзал ишлаб чиқариш корхоналари энг йирик халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланадиган Истанбулдаги АЙСАФ-2025 кўргазмасида ўз маҳсулотларини муввафақиятли намойиш этмоқда.

2025-йил 29-апрель – 2-май кунларида ўтаётган ушбу кўргазмада "Ўзчармсаноат" уюшмаси аъзо корхоналари, шунингдек, янги ишланмаларни ва инновацион ечимларни намойиш қилмоқда.

Тадбир доирасида хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар, музокаралар ўтказилиб, экспорт шартномалари имзоланмоқда. Бу иштирок Ўзбекистон саноатининг халқаро рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

АЙСАФ кўргазмаси ҳар йили 60 дан ортиқ мамлакатдан компанияларни жамлайди. Кўргазма пойабзал саноатидаги янги маҳсулотлар, технологиялар ва ҳамкорлик имкониятларини тақдим этади.

Батафсил ўқиш Навоий гиламлари Татаристон Раҳбари эътиборида