Ўзбекистон

Ўзбекистон – пахта гуллари юрти: Глобал Техтиле масъулиятли пахтачилик келажагини қандай яратмоқда

Ўзбекистон – пахта гуллари юрти: Global Textile масъулиятли пахтачилик келажагини қандай яратмоқда

“Ўзбекистон – пахта гуллари юрти”, – дейди Глобал Техтиле компаниясининг асосчиси ва раҳбари Музаффар Разаков, у мамлакатдаги энг йирик тўқимачилик холдингларидан бирига бошчилик қилади. Француз нашрига берган интервьюсида у нафақат пахта далаларининг гўзаллиги ҳақида сўз юритди, балки соҳанинг тубдан ўзгариши ва келажак олдидаги масъулият борасида чуқур фикрларини баён этди.

У журналист билан суҳбатда соҳа қандай кескин ўзгараётганини таъкидлади: Орол денгизи фожиаси каби оғир экологик меросни енгиб ўтиб, “қорамтир пахта” давридан воз кечилган. 2016-йилдан бошлаб ҳукумат томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатда пахтани тўлиқ ички қайта ишлаш тизими йўлга қўйилди. Глобал Техтиле бу жараёнда сувни тежовчи технологиялар ва барқарор амалиётларга катта сармоя киритди.

Бугунги кунда компания 75 минг гектар ўз ерларига эга бўлган, тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга саноат гигантига айланган. У Беттер Cotton Инитиативе (BCI) сертификатига эга бўлиб, ўз пахтасини масъулиятли “оқ олтин”га айлантиришга эришган. Глобал Техтиле шаффофлик ва халқаро ишонч тамойилларига асосланган келажакни қурмоқда.

Батафсил ўқиш Афғонистон Тожикистонга пахта хомашёси ва гиламлар экспортни кенгайтирмоқда