Ўзбекистон

Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми: ҳамкорлик ва янги имкониятлар эшиги

Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми: ҳамкорлик ва янги имкониятлар эшиги

Ўзбекистон ва Сурия иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Шу мақсадда илк бор пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистон–Сурия  бизнес-форуми ва Б2Б учрашувлари бўлиб ўтди.

Тадбирда тўқимачилик, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, қурилиш ва туризм соҳаларидан 200 га яқин тадбиркор иштирок этди. Форум Ўзбекистон  Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Сурия делегацияси иштирокида ташкил қилинди ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув икки томонлама алоқаларни амалий лойиҳалар ва узоқ муддатли инвестициялар орқали мустаҳкамлаш имкониятини кўрсатди. Шу каби ташаббуслар икки мамлакат тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очади ва ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Батафсил ўқиш СИМ-АИ стартапи матнли таъриф асосида автоматик равишда лекало яратиш ечимини тақдим этди