Ўзбекистон

Ўзбекистон-ТCS: Логистика соҳасида ҳамкорликни бошлади

Ўзбекистон-ТCS: Логистика соҳасида ҳамкорликни бошлади

Жанубий Осиё минтақасининг етакчи логистика компанияси TCS (Транзум Courier Service) билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) ўртасидаги яқиндаги музокаралар тўқимачилик, қурилиш, чарм-пойабзал ва қишлоқ хўжалиги учун экспорт салоҳиятини ошириш борасида янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Бу борада, ССП ва TCS ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Унинг доирасида қўшма лойиҳалар амалга оширилиши, логистика хаблари жойлаштирилиши, рақамли логистика тизимлари жорий этилиши ва экспорт жараёнлари соддалаштирилиши назарда тутилган.

Шунингдек, томонлар Навоий ёки Термизда логистика марказини ташкил этиш, Покистон — Ўзбекистон — ЕОИИ давлатлари йўналишида қўшма пилот логистика маршурутини йўлга қўйиш каби истиқболли ташаббусларни муҳокама қилди.

TCS компанияси 200 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, Жанубий Осиёда ишончли ва тезкор логистика хизматлари билан танилган етакчи ўрин эгаси ҳисобланади. Бу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг глобал савдо тизимларидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бу ҳамкорлик нафақат иқтисодий ўсишга, балки минтақавий интеграцияни кучайтиришга ҳам хизмат қилади. Ўзбекистоннинг стратегик жойлашуви ва TCSнинг кенг тармоғи бирлашиб, икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқни янги даражага олиб чиқади.

Батафсил ўқиш · Янгиликлар Дизайнерлар ва технологлар, Pointcarre'дан сунъий интеллект ёрдамчиси билан танишинг!