Ўзбекистон

Ўзбекистон Теҳронда илк миллий савдо марказини ташкил этади

Ўзбекистон Теҳронда илк миллий савдо марказини ташкил этaди

Ўзбекистон Эроннинг Теҳрон шаҳрида ўз савдо марказини очишни режалаштирмоқда. Бу ташаббус 2025 йил 11 май куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг расмий Эронга ташрифи чоғида эълон қилинди. Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида Эрон–Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши ўтказилади.

2025 йилнинг биринчи чорагида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 101 миллион доллардан ошгани қайд этилган. Эрон Ўзбекистоннинг энг йирик 20 та савдо ҳамкорлари қаторига киради. Теҳронда очиладиган савдо маркази икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Таобао энди Қозоғистонда